Бу эса ўз навбатида касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини тугаллаган ёшларимиз хорижий давлатларда ўз мутахассисликлари бўйича ишлашларига ҳам имкон бермаётган эди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон-Швецария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек Ўзбекистонда самарали фаолият юритаётган хорижий лойиҳалар экспертлари билан биргаликда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг (Германия, Франция, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Белорус Республикаси, Молдово) тажрибалари ўрганилиб, Ўзбекистонда илк бор Миллий малакалар рамкаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, бугунги кунда тармоқ квалификация рамкалари, касб ва мутахассисликлар бўйича профессионал стандартлар ҳамда табақалаш-тирилган таълим дастурларини яратиш ва янги ўқув йилидан жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар тармоқлар малакалар рамкалари, касб ва таълим стандартлари, миллий ва халқаро даражада малакаларни тан олишнинг касбий таълимнинг барча даражалари учун ягона механизмларни назарда тутувчи, малакаларни тармоқлараро ва халқаро таққослашни таъминловчи компетенсияни баҳолаш тизими Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизимининг институтсионал компоненти ва асоси ҳисобланади.