Унга кўра, 

– 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Республика олимпия захиралари коллежи базасида 3 йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш; 

– Жаҳон тажрибасига кўра “специалитет” дастури 5 йилдан кам бўлмаслигини ҳисобга олиб, қарор лойиҳасида олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг 2 йиллик профессионал таълим босқичини тугатган битирувчилари таълимнинг кейинги босқичини Институтнинг 3 йиллик олий таълим дастурини асосида давом эттириши белгиланмоқда. 

Институтга олимпия ва паралимпия захиралари коллежларини битириб олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. 

Институт талабаларининг умумий таъминоти (овқатланиш, тиббий биологик таъминоти, спорт мусобақаларидаги иштироки) тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.