Хусусан, 2023 йил июнь ойи ҳолатига кўра:

  • Ўзбекистонда - эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёшдан;
  • Қозоғистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 61 ёшдан;
  • Қирғизистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
  • Тожикистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
  • Туркманистонда - эркаклар 62 ёш, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

Маълумот ўрнида:

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 447 597 нафарни ташкил қилади.

Шундан:

- пенсия олувчилар 3 839 508 нафарни;

- нафақа олувчилар 608 089 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра:

- ёшга доир пенсия олувчилар - 3 182 617 нафар;
- ногиронлик пенсиясини олувчилар - 426 532 нафар;
- боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар - 230 359 нафарни ташкил қилади.

Тайинланган нафақалар бўйича:

- пенсия ёшига етган эркаклар ва аёллар - 60 829 нафар;
- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандли оналар - 8738 нафар;
- иш стажи йўқ 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар 90 840 нафар;
- боқувчисини йўқотган оилалар - 48 293 та;
- 18 ёшдан катта 1-2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бор шахслар - 175 912 нафар;
- 18 ёшгача ногиронлиги бор болалар - 160 746 нафар;
- 18 ёшгача ногиронлиги бор фарзандни парвариш қилаётган ота (она) - 62 731 нафар.