Яъни пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилиб, юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев маълум қилди.
2022 йил декабри ойида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан, яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган 371 минг нафар пенсия олувчиларнинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва пенсияси ошадиган фуқароларга 2022 йилнинг декабрь ойида СМС хабар жўнатилди.
Мисол учун 3 900 000 сўм ўртача ойлик иш ҳақига эга бўлган фуқаронинг пенсия миқдори 2023 йил 1 январга қадар 3 240 000 сўмдан ҳисоб китоб қилинган бўлса, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса ушбу фуқаронинг пенсия миқдори 3 888 000 сўм қайта ҳисоб китоб қилинади.
Ушбу тартибнинг жорий этилиши юқори иш ҳақи олган ва пенсия тизимига юқори ҳисса қўшган фуқароларга муносиб пенсияларни тайинлаш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг унумли меҳнат қилиб кўпроқ ҳақ олишига қизиқишини ошириш, яширин иқтисодиётдан чиқишга, мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилишда ва ривожлантиришда фаол иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади.