Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган санатория-курорт муассасалари сони 217 тани ташкил этган.

2020 йилда фаолият юритган санатория-курорт муассасалари сони 2016 йилга нисбатан 1,2 бараварга ошган. 

Йиллар кесимида фаолият юритган санатория-курорт муассасалари сони:

2016 йилда – 183 та;

2017 йилда – 193 та;

2018 йилда – 211 та;

2019 йилда – 211 та;

2020 йилда – 217 та.