Маълум қилинишича, 2023 йил 1 август ҳолатига ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони 845 та бўлиб, уларнинг жами қарздорлиги – 671,6 млрд сўм.

Шундан 168,5 млрд сўми, яъни 25,1 %и солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲДСИ – 181,1 млрд сўм;

Тошкент вилояти – 71,2 млрд сўм;

Фарғона вилояти – 57,1 млрд сўм.