Охирги 4 йил ичида республикамизда генерация қувватларини ошириш мақсадида халқаро компаниялар билан умумий қиймати 10 млрд 148 млн долларга тенг, умумий қуввати 11 954 МВт бўлган 25 та электр энергиясини сотиб олиш шартномалари ва инвестиция битимлари имзоланди.
Мазкур битимларга кўра, 2026 йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 11 954 МВт бўлган 25 та электр станция (9 та иссиқлик, 9 та қуёш ва 7 та шамол электр станция) ишга туширилади.
Бу Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 60 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Ишга туширилаётган мазкур электр станциялар вилоятлар кесимида:
Навоий вилоятида 2024 йилга бориб умумий қуввати 600 МВт бўлган 2 та қуёш ва шамол электр станциясини ишга тушириш кўзда тутилган. Хусусан:
➖ 2021 йилнинг август ойида Кармана туманида БААнинг «Масдар» компанияси томонидан қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди;
➖ 2024 йилда (2023 йил якунида илк қувватлар) Томди туманида БААнинг «Масдар» компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади.
Самарқанд вилоятида 2024 йилга қадар умумий 1 320 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади. Хусусан:
➖ 2022 йилнинг май ойида Нуробод туманида Франциянинг «Total Eren» компанияси томонидан қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди;
➖ 2023 йил якунига қадар Каттақўрғон туманида БААнинг «Масдар» компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади;
➖ 2024 йилда Нуробод туманида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.
➖ 2023 йил якунига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида БААнинг «Масдар» компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.
2026 йилга қадар Сирдарё вилоятида умумий қуввати 3 293 МВт бўлган 3 та иссиқлик электр станцияси ишга туширилади. Хусусан:
➖ 2022 йилнинг ноябрь ойида Ховос туманида Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди;
➖ 2023 йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1 500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;
➖ 2026 йилда Боёвут туманида «EDF» (Франция), «Nebras» (Қатар), «Sojitz Corporation» (Япония) ва «Kyuden International Corporation» (Япония) компаниялари консорциуми томонидан қуввати 1573 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.
Тошкент вилоятида 2022 йилда умумий қуввати 710 МВт бўлган 3 та иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. Шунингдек, 2024 йилда қуввати 400 МВт бўлган битта қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширалади. Хусусан:
➖ 2022 йилда Қибрай туманида Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди;
➖ 2022 йилда Қибрай туманида Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан қуввати 230 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди;
➖ 2022 йилда Қибрай туманида Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди;
➖ 2024 йилда Юқори Чирчиқ туманида Саудия Арабистонининг «АCWА Поwэр» компанияси томонидан қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.
Бухоро вилоятида 2024 йилга бориб умумий қуввати 1 520 МВт бўлган 4 та электр станция (иссиқлик, шамол ва қуёш) ишга туширилади. Хусусан:
➖ 2024 йилда Пешку туманида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади;
➖ 2024 йилда Ғиждувон туманида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади;
➖ 2022 йилнинг январь ойида Бухоро туманида Туркиянинг «Акса Энержи» компанияси томонидан қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди;
➖ 2024 йил якунига қадар Олот туманида БААнинг «Масдар» компанияси томонидан 250 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Хоразм вилоятида 2025 йилга бориб умумий қуввати 274 МВт бўлган қуёш ва иссиқлик электр станциялари ишга туширилади. Хусусан:
➖ 2022 йил март ойида Янгиариқ туманида Туркиянинг «Одаş Энержи» компанияси томонидан қуввати 174 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди;
➖ 2025 йилга қадар Тупроққалъа туманида Франциянинг «Вольталиа» компанияси томонидан қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.
Сурхондарё вилоятида 2025 йилга бориб умумий қуввати 2 017 МВт бўлган қуёш ва иссиқлик электр станциялари ишга туширилади. Хусусан:
➖ 2023 йил якунига қадар Шеробод туманида БААнинг «Масдар» компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади;
➖ 2024 йил якунига қадар Ангор туманида Германиянинг «Siemens Energy», Франциянинг «ЭДФ», Нидерландиянинг «Stone City Energy» компаниялари томонидан қуввати 1 560 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.
Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилда умумий қуввати 1600 МВт бўлган 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади. Хусусан:
➖ 2024 йилда Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Қораўзак туманида қуввати 100 МВт шамол электр станцияси ишга туширилади;
➖ 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 3 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
Жами қувват 11 954 МВт.
Тендер жараёнлари
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида қуввати 200 МВт бўлган шамол, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер танловлари давом этмоқда.
Жами қувват 500 МВт.