Республика миқёсида барпо этилган узумзорлар кўлами, ишлаб чиқариш салоҳияти ва экспорт масалалари юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилбар Сиддиқова хабар берди.

Маълум қилинишича, инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича 15 та лойиҳа доирасида жами 13,1 миллион доллар маблағлар ўзлаштирилган. Бу эса белгиланган режага нисбатан 188,7 фоизга юқорилигини кўрсатади.

Қайд этилишича, соҳада ўзбек миллий брендни яратиш бўйича 110 та товар белгиси ва маҳсулот миллий номлари патентланган. Жумладан, мева-резаворлардан тайёрланган 8 хил вино маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Экспорт географиясида ўзига хос ўсиш суръат мавжудлиги таъкидланган. Қатор номдор мамлакатлар Литва, Эстония, Италия, Чехия, Корея, Ироқ, Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия,  Исроил ва Испания бозорларига кириб борилган ҳамда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 140 тага яқин корхона экспорт фаолиятига жалб этилган.