Жиззах вилоятидаги Зомин тоғ арчазорлари давлат қўриқхонаси 1928 йилдан бери фаолият олиб боради. Унинг умумий майдони 26848 гектарга тенг. Қўриқхонада ҳайвонларнинг 150 дан ортиқ, ўсимликларнинг 1200 дан ортиқ тури мавжуд.
Қўриқхонадаги ҳайвонларнинг 16 тури, ўсимликларнинг 13 тури “Қизил китоб”га киритилган. Бу қўриқхона Ўзбекистондаги энг эски қўриқхоналардан бўлиб, ҳудудининг 22128 гектари ўрмон билан қопланган. Асл тоғли арчазор ўрмонлар шу қўриқхонада сақланиб қолган.
Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси ахборот хизмати