Учрашувда бир қатор истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шу жумладан;

  • Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарига ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
  • Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзлар бериш;
  • Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг Германия таълим вазирлигининг “ANABIN” ахборот базасига киритилиши муҳокама қилинди.