Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Исроил давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира билан бўлган учрашувида маълум қилинди.
"Исроил элчихонаси пандемия пайтида туристик оқим даражасини тиклаш учун барча чораларни кўришга тайёр", дейилади хабарда.
Учрашув давомида Исроил вакиллари Ўзбекистонда сайёҳлар учун ишлаб чиқилган санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг янги тизими билан таништирилди.
Маълумки, Исроил Ўзбекистонга келганида яшил парвозлар ташкил этиладиган ва уларнинг йўловчиларига карантин қилинмайдиган барқарор санитария-эпидемиологик вазиятга эга давлатлар гуруҳига киритилган. Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон томони икки томонлама сайёҳлик алмашинувини тиклаш, икки мамлакат ўртасидаги халқаро саёҳатлар тикланган тақдирда исроиллик сайёҳлар учун максимал қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларни бошлаш мумкинлигини айтиб ўтди.