Қўмита маълумотига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 8,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган  663,3 тонна атир импорт қилинган.

Атир импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 86,6 тоннага камайган. 
 
Ўзбекистон 11 ой мобайнида энг кўп атир импорт қилган давлатлар:

— Россия – 374 тонна;

— Польша – 152,4 тонна;

— Туркия – 50 тонна;

— Франция – 13,7 тонна;

— Беларусь – 13,6 тонна.