16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилади, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилади. 16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° совуқгача, кундуз кунлари 0-3° илиқгача, шимолда кечалари 12-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-3° совуқгача пасаяди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.