Мазкур акцияни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг Қоҳирадаги Элчихонаси ва «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ташкил этган бўлиб, ушбу юкнинг юртимизга олиб келиниши Ўзбекистон ва Миср ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, вирусологияда ўзаро қўллаб-қувватлашни ташкил этиш доирасида аввал эришилган келишувларнинг амалий натижасидир.

Умумий қиймати 62 минг АҚШ долларини ташкил этган 7,7 минг дан ортиқ “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Таъкидлаш лозимки, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларини юртимизга бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.