Бобохўжаева 6 771 та овоз билан Токионинг Сетагая туманига депутат этиб сайланган.

“Бу сафар мен Сетагая округи мажлиси сайловида биринчи марта 6771 овоз билан сайландим. Барчангизга раҳмат. Бугун ғолиблик гувоҳномамни олиш учун Сетагая туман идорасига бордим”, — деган у.

Ушбу сайлов кампаниясида у “Японияни яхши кўрганим учун жим туролмайман” шиори остида сайловчиларига мурожаат қилган.