“Токио – 2020” ёзги Олимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини берувчи мазкур нуфузли мусобақада дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 8 апрель ҳолатида 10 медални (3 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳозирги кунда бу кўрсаткич дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мустақиллик йилларидаги Осиё чемпионатларида кўрсатган энг яхши натижаси бўлиб турибди.
Бундан ташқари, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 7 апрель куни Осиё дзюдо федерацияси президенти Обаид ал-Анзи билан учрашув ўтказилди. Шу билан бирга, Қирғизистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Регламентга кўра, мухлисларни бугун терма жамоалар ўртасидаги кураш кутиб турибди. Вакилларимиз ушбу дастурни туркманистонлик дзюдочиларга қарши бошлашади.