Унда ўзбекистонлик, икки карра Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, айни пайтда WBA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов 50 килограмм вазн тоифасида WBAнинг вақтинчалик чемпионлик камари учун пуэрто-риколик Жонатан Гонсалесга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Ҳ. Дўсматов профессионал рингдаги сўнгги жангини 2025 йил 20 июль куни филиппинлик рақиби Марк Антониога қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, унинг профессионал боксдаги жанглари сони 7 тага етган ва уларнинг барчаси ўзбекистонлик боксчи фойдасига ҳал бўлган. Дарвоқе, Жонатан Гонсалес ҳисобида 29 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият мавжуд.