Унда Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари, ёш тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, айни пайтда Европа ва дунёнинг бошқа ривожланган давлатларида ўз илмий ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиздан иборат 300 дан ортиқ мутахассис иштирок этди.

Вебинарда АҚШнинг Калифорния университети тиббиёт кафедраси профессори, вирусолог олим Мавлон Тўғизов, Германиянинг Лейпциг қишлоқ хўжалигини ландшафтлаштириш илмий тадқиқот маркази етакчи илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, микробиолог Дилфуза Эгамбердиеванинг маърузалари тингланди.

Онлайн мулоқот чоғида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унга қарши курашиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хорижий давлатлар тажрибаси муҳокама қилинди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб беришди.

Экспертларнинг фикрича, пандемиянинг ниҳояси кўринмаётган экан, энг тўғри йўл бу касаллик билан яшашни ўрганишимиздир. Карантин қоидаларига амал қилсак, янги касалланиш ҳолатлари камайишига ҳисса қўшамиз. Олимлар эса имкон қадар тезроқ ушбу касаллик давосини топишларига шубҳа йўқ.

Камолиддин Бедиев,

Берлин шаҳри