Бу йилги мусобақа ўзбек ўқувчилари учун тарихий натижалар билан якун топди.

Юқори даражадаги рақобатга қарамасдан, Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили муваффақиятли иштирок этиб, мамлакатимизга 1 та кумуш ва 1 та бронза медални олиб келди. Бу натижа Ўзбекистон информатика фанидан халқаро майдондаги салоҳияти ошиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистон терма жамоаси натижалари:

  • Асилбек Суннатов378.82 балл билан кумуш медаль соҳибига айланди;
  • Улуғбек Раҳматуллаев308.12 балл билан бронза медалини қўлга киритди.

Бу ютуқ, хусусан, Асилбек Суннатовнинг кумуш медали — Ўзбекистон тарихидаги илк кумуш медаль сифатида қайд этилди.

Халқаро информатика олимпиадасида дунё бўйлаб юзлаб иқтидорли ўқувчилар иштирок этади. Олимпиада расмий натижалари билан https://stats.ioinformatics.org/results/2025 манзили орқали танишиш мумкин.