Маълум қилинишича, шу йилнинг 5 мартидан бошлаб “Россельхознадзор” Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш учун бир муддат олдин қўйилган чекловларни олиб ташлади. Тўққиз мамлакатдан Россияга сабзавот маҳсулотларини олиб кириш борасидаги бўйича талаблар янгиланди. Ушбу тўққиз давлат орасида Ўзбекистон ҳам бор.   

Жумладан:

— Арманистондан помидор;

— Озарбайжондан помидор;

— Беларусь Республикасидан помидор ва қалампир;

— Қозоғистондан помидор ва қалампир;

— Мисрдан картошка;

— Қирғизистондан помидор ва қалампир;

— Туркиядан помидор, қалампир, кабачка ва бақлажон;

— Туркманистондан помидор ва қалампир;

—  Ўзбекистондан помидор ва қалампир.

«Ушбу қарор мамлакатлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш миллий ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, Россия Федерацияси ва ЕОИИ аъзо давлатларининг фитосанитария талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар таҳлили асосида қабул қилинди», — дейилади хабарда.