Урал давлат иқтисодиёт университети ректори Я.Силин, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакили С.Саломов, Свердловск вилоятидаги ўзбек диаспораси раҳбари А.Туратов ва бир қатор диаспора фаоллари иштирок этган учрашувда талабалар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар ўрганилди, барча саволларига батафсил жавоб берилди.

Тадбир иштирокчиларига бугунги кунда давлатимиз томонидан хорижда таҳсил олаётган ҳамда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама қулайлик ва енгилликлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонда Президентлик сайловлари ўтказилиши ва унда фаол иштирок этиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, юртдошларимиз билан турли экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.