Байрамда ВГИКга ўқишга кирган 22 нафар ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этишди. ВГИК 1979 йилдан буён илк маротаба актёрлик устахонасига ўзбекистонлик талабаларни жалб қилди. Ёшлар 4 йил мобайнида "Майсаранинг иши", «Ибрат», «Барон» ва бошқа фильмлари билан Ўзбекистонда машҳур бўлган Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Махмудов устахонасида академик амалиётни ўтайди. Бугун кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ёшларнинг барчаси ВГИК ректори Владимир Малишев ва институт маъмурияти вакиллари билан танишдилар.
«Ниҳоят, кинематографик таълим соҳасидаги Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўқолган алоқалар тикланмоқда. Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар ВГИК деворлари ичида кино асосларини, актёрлик ва режиссёрлик маҳоратини ўрганаётганидан бахтиёрман. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади, - деди ВГИК ректори Владимир Малишев.
ВГИК талабалари учун ўтказилган маросимда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам иштирок этди:
– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик талабаларни ўқитишни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида ВГИКнинг филиалини очиш ташаббуси шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга тегишли, – дея таъкидлади Агентлиги бош директори. – Мисол учун, Президент ВГИК филиалини очиш ҳақидаги қарорга айнан байрам кунлари арафасида имзо чекди. Бу мамлакатимиз кинематографияси вакиллари учун яна бир ажойиб янгилик бўлди. Биз ВГИК раҳбарияти билан институт филиалининг очилиш маросимини шу йилнинг 28 сентябридан 3 октябригача бўлиб ўтадиган "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказишга келишиб олдик.
Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди
Бутунроссия давлат кинематография институтида янги ўқув йилига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Олимлар ошқозон ости бези саратонини даволашнинг янги усулини топишди
- Қарши шаҳрида 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди
- Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилмоқда
- Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқда кескинликнинг кучайиши юзасидан чуқур хавотир билдирди
- 400 нафар фуқародан 17 миллиард сўм ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди
- 29–31 октябрь кунлари Тошкентда Испания ва Ўзбекистон компаниялари иштирокида агротехнологиялар бўйича форум бўлиб ўтади
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади