2023 йилнинг январь-майь ойларида 1,6 миллион нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақидаги маълумотларни Статистика агентлиги тақдим этди.
Ўзбекистонликлар январь-май ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар:
— Қирғиз Р. — 650,7 минг нафар
— Тожикистон — 422,0 минг нафар
— Қозоғистон — 255,7 минг нафар
— Россия — 65,1 минг нафар
— БАА — 59 минг нафар
— Туркия — 52,7 минг нафар
— Саудия Арабистони — 24,4 минг нафар
— Қувайт — 20,7 минг нафар
— Миср — 9,1 минг нафар
— Озарбайжон — 8,3 минг нафарни ташкил этди.