Умумий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, ҚБОКБ вакили Ўзбекистоннинг афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Термиз шаҳридаги Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга юк ташиш имкониятини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Шу муносабат билан томонлар Ўзбекистон ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, нафақат Афғонистонга, балки дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам юкларни етказиб бериш учун барча зарур инфратузилмага эга Термиз шаҳридаги Халқаро хабдан кенг фойдаланиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.