Тадбирда академик ҳамжамият, давлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, соҳа экспертлари иштирок этишди.
Давра суҳбати давомида Ўзбекистонда миграция бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари муҳокама қилинди. Хусусан, миграция масалаларига оид халқаро ҳужжатларда гендер жиҳатларни инобатга олиш принципи, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон миллий қонунчилиги, мамлакатда экологик, меҳнат ва таълим миграциясининг гендер жиҳатлари, шунингдек, миграция сиёсатини мониторинг қилиш механизми масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидландики, тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини янада такомиллаштиришда миграция жараёнларига таъсир этувчи барча хавф ва омилларни инобатга олиш муҳим. Бунда мигрантларнинг ҳимояга муҳтож тоифаларига, шу жумладан, хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тилга олинди. Чунки тизимнинг самарадорлиги унда ҳимояга муҳтож гуруҳларнинг қай даражада ҳимояланганлигига қараб белгиланади.
Тадбир якунида мазкур тадқиқот натижалари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатда миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.