Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Республика бўйича ғарбий шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқгача исийди.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.