Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Захиралар ўсишида асосий рол олтин қийматининг 18,8 млрд. долларга ошиши бўлди.
Декабрь ойида захиралар ҳажми янада ўсишда давом этди ва ой давомида 5,079 млрд. долларга ошиб, навбатдаги тарихий рекордни ўрнатди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига захирадаги активларнинг умумий қиймати 66,3 млрд. долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич, мамлакатнинг халқаро захиралар статистикаси очиқланишидан бери янги рекорддир.
2025 йилнинг январида олтин захираси 32 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, декабрга келиб қарийб 51 млрд. долларга етди.
Декабрь ойида олтин қиймати яна 4,2 млрд. долларга ошиб, 55,1 млрд. долларни ташкил қилди.
Физик ҳажм 400 трой унцияга кўпайиб, 12,6 млн. трой унцияга етди.
Халқаро захиралар таркибида хорижий валютадаги захиралар ҳам ўсди (+829,1 млн. доллар) ва 10,6 млрд. долларга етди.
Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати 503,3 млн. долларга ошиб, 1 526,5 млн. долларга етди.
Қимматли қоғозлар: 1 531 млн. доллар (+5,3 млн.)
Нақд валюта ва депозитлар: 9 112 млн. доллар (+823,9 млн). Хорижий валютадаги бошқа активлар ҳажми 21,8 млн. долларга ошиб, 93,9 млн. долларга етди. Бу таркибда расмий захира активларга киритилмаган депозитлар 42,34 млн. доллар, расмий захира активларга киритилмаган олтин 51,52 млн. долларни ташкил этади.
2025 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ўсиши ва рекорд даражага эришиши мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлиги ва халқаро молиявий позициясини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.