Жорий йилнинг 6 ойи ҳисоб-китобларига кўра, юртимиз бўйича эркак мулкдорлар номидаги жами объектлар сони 5 433 563 тани ташкил этади. Бу ҳақида Давлат кадастрлари палатаси хабар бермоқда.

Ушбу рўйхатнинг энг юқори ўрнини Самарқанд вилояти эгаллади ва мамлакатимиздаги энг кўп эркак мулкдорлар айни шу ҳудудда экани айтилмоқда. Энг кам мулк эгалари эса Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келяпти.