Ана шундай гўшалардан бири Ўзбекистоннинг Швейцарияси, деб довруғ қозонган Хонобод шаҳри ҳисобланади. Сўнги йилларда Хонобод шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Бу ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 16-17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифидан сўнг янада кенг қулоч ёзди. Сайёҳларга қулай бўлишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилди.
Хонобод шаҳри кўчалари ёритиш тизимлари ва йўл бўйи инфратузилмалари қайта реконструкция қилинди. Қиймати 120 миллиард сўм бўлган 11 гектар ҳудудни ўз ичига олган «Хонтоғ» сиҳатгоҳи ўз барпо этилди.
Ушбу сиҳатгоҳ келувчиларга малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Айни вақтгача 500 дан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, уларнинг аксарияти Россия, Хитой, Белоруссия ва қўшни давлатлар ҳисобига тўғри келади. Айтиш жоизки, мазкур сиҳатгоҳ қурилиши ўз навбатида вилоятнинг тиббиёт туризми салоҳиятини ҳам оширди.
Айни кунларда Хонобод шаҳрида барча қулайликларга эга бир пайтнинг ўзида 3 минг нафар сайёҳни қабул қилувчи дам олиш уйлари меҳмонлар ихтиёрида. Шу билан бирга «Мадалбеков» сиҳатгоҳи, «Дельфин кўли», «Олтин ўрда» «Афсона», «Оловуддин» ва «Нур» дам олиш масканлари фойдаланишга топширилди.
Хонобод шаҳрида 20 та замонавий санитария гигиена шохобчалари ташкил этилди.
Эко-туризмни ривожлантириш бўйича "Elegant innovation" МЧЖ томонидан меҳмонлар учун шаҳарда велосипед ижараси йўлга қўйилган. Хитой давлатидан келтирилган, «ХОНОБОД БАЙК» тамғаси туширилган 100 та велосипед хизмат кўрсатмоқда.
Шунингдек, ҳудудда 6 ярим миллиард сўм маблағ эвазига замон талабларига мос «Ўзбегим» кўнгилочар савдо комплекси бунёд этилди.
Ушбу маскан вилоят ва республика миқёсидаги кўплаб тадбирларга мезбонлик қилди. «Хонобод таровати», «Наврўз» байрами, ”Open Andijan” форуми, «Тиббиёт ходимлари» куни, «Андижон талабалари» форуми, «Нуронийлар куни», «Гиёҳвандликка қарши курашиш куни» ва «Дўппи» каби тадбирларда табиат шайдолари мароқ билан дам олидалар.
Бир сўз билан айтганда Хонободнинг 50 дан ортиқ диққатга сазовор жойлари бор. Бу гўшалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.