Бугун Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Япониянинг NHK телеканалининг машҳур «Дунёда ажойиботлар кўп» теледастурида намойиш этилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Ушбу дастурнинг мавзуси «Муҳташам Ипак Йўли: Ўзбекистонга эътибор». Дастур айниқса япон аёллари орасида жуда машҳур бўлиб, Ўзбекистон ҳақидаги теледастурнинг намойиш қилиниши япон сайёҳлик ихлосмандлари орасида қизғин муҳокамага айланди. Теледастурда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятининг намойиш қилиниши японияликлар орасида мамлакатимизни туристик йўналиш сифатида танитишга катта таъсир кўрсатади.