Фуқаролардан «тасдиқланмаган, фейк маълумотларни тарқатмаслик ва ваҳимага берилмаслик» сўралган.

Маълум қилинишича, элчихона Украина давлат органлари, дипломатик корпус ва юртдошларимиз билан доимий алоқада.

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси Киевга мунтазам рейсларни амалга оширмоқда ва қизиққан фуқаролар Ўзбекистонга Киев-Тошкент йўналиши бўйича қайтишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасига мурожаат қилиш учун:

Электрон почта: embassy@uzbekistan.org.ua

Телефон рақамлари: +38 044 5015000, +38 044 5014182