«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси «ТАНECО» АЖ Бош директори Илшат Салахов ҳамда «КАМА ТИРEС» компанияси раҳбарияти билан учрашиб, ўзаро музокаралар ўтказди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ делегациясини қабул қилган «ТАНECО» АЖ Бош директори Илшат Салахов ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнлари билан шахсан таништириб, корхона фаолияти, эришилаётган ютуқлар борасида маълумотлар берди.
Учрашувда замонавий нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё корхонаси бўлган «ТАНECО» АЖ ишлаб чиқариш базасида мавжуд бўлган 20га яқин сифатли маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши билан танишиб чиқилди.
Корхона томонидан АИ–92, АИ–95, АИ–98 автомобиль бензинлари, «Евро–5» дизель ёқилғиси, РТ, ТС–1, ЖEТ А–1 марка авиация керосини, II ва III гуруҳли таянч мойлари ишлаб чиқарилиши ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида замонавий технологиядан фойдаланиш борасида фикрлар алмашилди.
Ушбу учрашув доирасида енгил автомобиллар, енгил юк машиналари, юк машиналари (комбинацияланган ва қаттиқ пўлат), қишлоқ хўжалиги ва саноат шиналари, шунингдек, асосан диаметри 22,5 дюйм бўлган пўлатдан ясалган янги авлод моделларни ўз ичига олган шиналар ҳам ишлаб чиқариши ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам ўрганилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, «ТАНECО» АЖ ва «КАМА ТИРEС» ОАЖ «Татнефт» таркибидаги компаниялар гуруҳига киради ва биргина ўтган йилда «КАМА ТИРEС» корхоналарининг конвейерларидан 10,9 млн долларлик маҳсулотлар чиққан.
Ташриф давомида томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, нефть-кимё, конларни ўзлаштириш, нефтни қайта ишлаш, шунингдек, автомобиль шиналари ишлаб чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини муҳокама қилишди.
Бошқарув раиси «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнини янада ривожлантириш учун хорижий корхоналарда амалиётда қўлланилиб келинаётган ахборотлаштириш, рақамлаштириш жараёнларини ҳам ўрганди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўз навбатида «ТАНECО» АЖ Бош директори Илшат Салаховга халқаро ҳамкорлар ва маслаҳатчиларнинг бевосита иштирокида Ўзбекистонда, яъни Қашқадарё вилоятида нефть ва газ-кимё кластерини яратиш лойиҳасини амалга оширилаётгани борасида сўзлаб берди.
Бошқарув раиси энг замонавий технологиялар ва хомашёни қайта ишлашда атроф-муҳитга мутлақо салбий таъсир кўрсатмаслик борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик бўйича қўшма йўл харитасини ишлаб чиқиш ва соҳада икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун доимий иш режасини яратишга келишиб олдилар.