Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нам ҳавонинг янги қисми тарқала бошлайди, Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
30 августда республика бўйича баъзи жойларда, 31 августда кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади.
31 августда кундузи ва 1 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида бўлади.
29 августда шимолда, 30-31 август кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда 28 август ва 29 август кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
30 августда, шунингдек, кечаси ва эрталаб 31 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.
31 августда кундузи ва 1 сентабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 28 августда +24...+26 даража, 29-31 август ва 1 сентябрда +25...+30 даража бўлади.