Бутун республика бўйича қор ёғиши кузатилди, текислик ҳудудларда биринчи барқарор қор қоплами ҳосил бўлди.
Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қор ёғади. Ҳарорат фони меъёрдан 5-7° га паст бўлади ва 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди.
Йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари 28-29 декабрда совуқлар 3-8о совуқгача кучаяди, 30-31 декабрда 2° совуқ-3° илиқгача кўтарилади, эртага кундуз куни ҳарорат 2-7° илиқ бўлади, 31 декабрга кундуз куни 8-13° илиқгача кўтарилади.
Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.