Музокараларни имзолаш жараёнида Миллий палата ва фармацевтика институтининг кадрлар тайёрлаш соҳасида жуда катта ҳамкорлик имкониятлари мавжуд эканлиги таъкидланди.
Миллий палата фармацевтика соҳасида ҳам лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари ҳақида келишувни бир қатор чет мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимларининг етакчи муассасалари билан танишиш жараёнида қўлга киритган.
Пандемия даврида Миллий палата томонидан, Буюк Британия, Канада, Россия, Беларус, Германия, Корея, Италия каби мамлакатлари етакчи мутахассислари билан 15 мартадан зиёд онлайн конференциялар ва муҳокамалар ўтказилган.
Ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари фармацевтларнинг клиник протоколлар тайёрлашда иштирок этиши муҳимлигини ҳам муҳокама этдилар. Уларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг вазифаларидан бири саналади.
Томонлар стандартларни такомиллаштириш ва жорий этиш, дори воситаларини ва халқаро сифат стандартларини стандартлаштиришдаги илмий тадқиқот борасида ҳам ҳамкорлик қилишни мақсад қилган. Бунга ҳамкорлик грантлари ва лойиҳалари, кадрлар тайёрлаш ва ўзаро икки томон манфаатини назарда тутувчи соғлиқни сақлашнинг бошқа долзарб масалалари ҳам киради.
Ҳамкорлик ҳақидаги Меморандумни имзолаш жараёнида томонлар қисқа муддатда яқин келажакда амалга оширилиши керак бўлган биргаликдаги лойиҳалар, ҳамда келажакда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашни ўз ичига олувчи «йўл харитасини» ишлаб чиқишга келишиб олдилар, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.