Эътиборлиси, уларнинг бари чархланган бўлиб, аксарияти маиший хизматларга мўлжалланмаган. Бундан ташқари шу муддатда 20 та метал таёқ, чивиқлар, профессионал ва қўлбола биталар, кастетлар ва инсонган зарар етказиши мумкин бўлагн бошқа буюмлар ҳам топилган.
Йил бошидан буён эса жами 4548 та пичоқ ҳамда санчадиган ва кесувчи буюмлар, 20 тадан зиёд бита, 50 дан зиёд кастет ва бошқа буюмлар олиб юрилгани аниқланган.
ИИББ ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонларига пичоқ олиб юришнинг аянчли оқибатларини таъкидлаб, уларни бундай қилмасликка ундовчи мурожаат билан чиқди.