Унга мувофиқ математика, физика, кимё, биология, тарих, рус тили ва адабиёти фанлари бўйича 1831 нафар ўқитувчи ЎзМУда малака оширади.

Мазкур мактабларга мос факультет ва кафедралар бириктирилиб, университетда фанлар кесимида ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва уларга методик ёрдам кўрсатиш орқали малакасини ошириш, университет профессор-ўқитувчилари ва мактаб ўқитувчилари “Устоз-шогирд” тизимини жорий этиш ҳамда юқори натижага эришган мактаб ўқитувчиларини “Университетнинг фахрий ўқитувчиси” мақомига кўтариш ва моддий рағбатлантириш режалаштирилган. 

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш ва ғолибларга “Университет стипендияси”ни жорий этиш, юқори синф ўқувчиларини ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайдиган махсус ўқув-тайёрлов курсларини ташкил этиш, ўқувчилар қизиқишига кўра ижодий ва фан тўгаракларини ташкил этиш, беш ташаббус доирасида спорт мусобақалари ҳамда ижодий кечалар ташкил этиш кўзда тутилган.

ЎзМУ ректори Аваз Марахимов бошчилигида факультет деканлари ва кафедра мудирлари Олмазор туманидаги 219-сонли мактаб жамоаси ва ўқувчилари билан учрашди. Университет номидан мактабга 1 дона интерактив доска, компьютер синфи, бадиий ва ўқув адабиётлари тўплами совға қилинди.