Токио-2020 Паралимпия ўйинлари олдидан ташкил этилган ушбу мусобақада ҳамюртларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Эътиборлиси, Фазлиддин Умрзоқов қўл остидаги пара-пауэрлифтингчиларимиз жамоавий беллашувларда 1-ўринни қўлга киритишди. Унда Рўза Қўзиева 107 кг, Фарҳод Умрзоқов 192 кг ва Нуриддин Давлатов 201 кг тошни бўйсундирди.

Мусобақанинг яккалик беллашувларида аёллар ўртасида Рўза Қўзиева -61 кг вазн тоифасида ҳамда эркаклар ўртасида Фарҳод Умрзоқов -88 кг вазн тоифасида олтин, Нуриддин Давлатов эса -107 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда OlympicUz телеграм канали.