Сайёрамизнинг 41 та мамлакатидан 300 га яқин спортчи иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этишди.
Жаҳон чемпионатида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимова аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди ва дунёда тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.
7 нафар спортчи билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 2 та бронза ва 1 та олтин медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.