“Дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар иштирок этган ушбу мусобақада аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди ва шу билан бирга мусобақанинг энг яхши аёл спортчиси, номига сазовор бўлди. Бундан ташқари, эркаклар ўртасида +63 кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Санжар Мухторов бронза медалини қўлга киритди.
Ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад – олдинда турган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда Баҳрайнда бўладиган ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларидан олдин спортчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиришдир”, – деди терма жамоа бош мураббийи Бобур Қўзиев.
Эслатиб ўтамиз, пара таэквондо бўйича 3 нафар спортчимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Булар: Гулжаной Наимова, Зиёла Исоқова ҳамда Зуҳриддин Тоҳиров.