"Париж–2024" ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади. 

Бугун вакилларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ар-Риёддаги Гран-прида Асад Тоштемиров, Санжар Мухторов, Зуҳриддин Тоҳиров, Қудрат Ҳайдаров,  Жавоҳир Алиқулов, Гулжаной Наимова, Зиёда Исоқова каби спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.