У 42,73 фоиз овоз тўплади ва ўзининг асосий рақиби, мағлубиятини аллақачон тан олган Эфраин Алегредан анча ўзиб кетди.

Картес молия вазири бўлган, шунингдек, фаолияти давомида Парагвай Марказий банки ва Халқаро валюта жамғармасида фаолият юритган.

Унинг сайловолди дастуридан истеъмол савати, ёнилғи ва газ нархини пасайтириш, 500 мингта янги иш ўрни яратиш, бепул болалар боғчалари ташкил этиш, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш билан боғлиқ вазифалар ўрин олган.

Пенья 15 август куни лавозимини эгаллайди. Амалдаги Президент Марио Абдо Бенитес ҳокимиятни топшириш жараёни шаффоф бўлишини аллақачон ваъда қилган, деб хабар беради ria.ru.