Давлат раҳбари бўлғуси Паралимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўриш учун масъулларга топшириқлар берди.

Унга кўра:

- хорижий мамлакатлардан энг тажрибали мутахассис ва мураббийларни жалб қилинади;

- пара-спорт турлари бўйича иқтидорли атлетларни саралаш ва уларнинг захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштирилади;

- спорт таълими масканларида тегишли ўқитиш дастурлари ва методикасини жорий қилиш билан бирга, уларда паралимпия бўлимларини ташкил этиб, қўшимча квоталар ажратилади;

- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси қошида Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этилади;

- пара-спортчиларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш мақсадида, уларни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига бириктирилади;

- «Амирсой» тоғ-чанғи спорт мажмуаси ҳамда «Ҳумо-Арена» муз саройи базаларида паралимпиячилар учун шароит яратилади;

- Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг пара-спорт бўйича юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларни кенг жалб этган ҳолда, Қўмита таркибида «Матонат мактаби»ни ташкил этилади;

- жисмоний имконияти чекланган бўлса-да, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳасидаги катта ютуқлари билан намуна бўлиб келаётган замондошларимиз ҳақида публицистик асарлар, кўрсатув ва эшиттиришлар, ижтимоий роликлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратилади.