Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, унга “Навбаҳор” қўрғони ҳудудидан 20 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 40 000 АҚШ доллари эвазига ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.