Унда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов, вилоят бошқармаси раҳбарлари ҳамда ҳудуддаги фермерлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тақдимотда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра Қайилма маҳалласининг Гулбоғ массиви (марказий йўл бўйи)да барпо этиладиган «Аквапарк» ҳақида батафсил маълумот берилди.
Таъкидланганидек, лойиҳа қиймати 30 млн доллар бўлиб, унда савдо дўконлари, амфитеатр, ёпиқ сузиш ҳавзаси, аттракционлар, тапчанлар, декоратив қасрлар, меҳмонхона, сунъий тўлқинли сузиш ҳавзаси, фавворалар, автотураргоҳлар барпо этилади.
Йилига 100 минг сайёҳни жалб қилиши кўзда тутилаётган мазкур лойиҳа 2026 йилнинг 2-чорагида ишга тушиши режалаштирилган бўлиб, унда туман аҳолисидан 500 нафар киши иш ўрнига эга бўлади.
Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Аквапарк» қурилиши муносабати билан ҳудуддаги фермерларга компенсация пули тўлиқ тўлаб берилишини маълум қилди.
Вилоят ҳокими ушбу ҳудуддаги фермерларни рози қилиш, тўланадиган компенсация маблағлари қонунчиликка биноан, ўзаро келишув ва холис, адолатли баҳолашдан кейин ишлар бошланишини таъкидлади.
Зойир Мирзаев айни масалада вилоятнинг тегишли бошқарма ва идора раҳбарларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унинг раиси Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир бўлишини айтиб ўтди.