Тиббиёт халатлари ва бир қанча кундалик буюмларнинг пахтадан тайёрланиши шифокорлар ва бошқа шундай буюмлар кийиб юрадиган одамларга ушбу матоларнинг санитар жиҳатдан афзалликларидан фойдаланиш имконини яратган.

Ундан ташқари пахтадан тайёрланган тиббий ниқоблардан фойдаланиш кўпроқ хавфсиз ва фойдали деган хулосага келиш мумкин.

Агар пахта буюмни шкафга жойлаб қўйсангиз, бир сутка ўтгач, уни ковиддан хавфсиз деб ҳисоблашингиз мумкин, — деб хабар берган етакчи илмий ходим, МФТИ лаборатория мудири ўринбосари Станислав Отставнов.

У шунингдек, ҳар хил матоларни таҳлил қилиш муҳимлигини ҳам таъкидлаган. Бу нарса вируснинг қандай шароитда сақланиб қолиш ва тезроқ йўқолишини аниқлаш имконини беради экан.

Ниқобларга келсак, — деб хабар беради экспертлар, — пахтали матодан тайёрланган кўп қаватли ниқоблар вирусдан тиббий ниқобларга нисбатан ишончсизроқ ҳимоя қилсада, SARS-Cov-2нинг тарқалишига яхшигина восита бўлиб хизмат қилувчи респиратор томчиларни кўпроқ ушлаб қолади.