Осиё футбол конфедерацияси ОЧЛ-2021 гуруҳ босқич учрашувлари марказлашган ҳолда қайси мамлакатларда ўтказилишини маълум қилди.
“Ғарб” минтақаси гуруҳ босқич баҳслари 14-30 апрель кунлари Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистонда бўлиб ўтади.
“А”, “С” ва “D” гуруҳи ўйинлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида ўтказилса, “B” гуруҳи жамоалари БААнинг Шаржа шаҳрида, “E” гуруҳи ҳамоалари эса Ҳиндистоннинг Гоу шаҳрида ўзаро баҳслашади.
Маълумки, “Пахтакор” “B” гуруҳдан жой олган. Демак жамоа ўз ўйинларини БААда ўтказади.
Яна бир клубимиз ОКМК плей-офф баҳсида Қатарнинг “Ал-Ғарафа” клуби билан учрашади. Агар ғолиб чиқса, “А” гуруҳидан жой олиб, Саудия Арабистонига боради.