Низомга кўра, Ташқи диагностика ҳар ўқув йилида бир марта педагогика йўналишларида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари ўртасида тест синовлари шаклида ўтказилади.

Тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлиб, уларни бажариш учун 45 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади ва максимал натижа 100 баллни ташкил этади.

Ташқи диагностикадан ўтказиш учун ҳар ўқув йилининг сентабр ойида мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан камида 5 нафар малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилади:

Ташқи диагностика натижаларига кўра, ўртача 56 балл ва ундан юқори натижа қайд этган таълим йўналишлари “талабларга жавоб берадиган”, 56 баллдан паст натижа кўрсатган йўналишлар эса “талабларга жавоб бермайдиган” деб баҳоланади.