Аёллар ўртасидаги тоғ чанғисининг супергигант йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Швейцариялик Лара Гут-Бехрами энг яхши натижа билан Олимпиада чемпионига айланди. 

Гут-Бехрами белгиланган масофани босиб ўтиш учун 1 дақиқаю 13,51 сония вақт сарфлади. Австриялик Мирьям Пухнер (ғолибага +0,22 сония ютқазди) кумуш медални қўлга киритган бўлса, яна бир Швейцария терма жамоаси аъзоси Мишель Гизен (+0,30) бронза медалига эга чиқди.

Бироз аввал эса чанғи пойгаларининг навбатдаги медаллар жамланмаси ўйналди. 15 километрлик масофани биринчи бўлиб Финляндия вакили Ииво Нисканен кесиб ўтди ва терма жамоаси учун илк олтин медални тақдим этди. Ундан кейинги ўринларни россиялик Александр Большунов ва Норвегия вакили Ёханнес Клебо қўлга киритди.

Манба