Бунгача маҳаллий ҳукумат 11 киши ҳалок бўлгани, 27 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эди. Ҳалок бўлганлардан беш нафари пойтахтда олиб борилган қидирув-қутқарув операциясида иштирок этган фуқаролардир.
Табиий офат шаҳарда 59 мингга яқин бинони вайрон қилди, 150 мингга яқин уй зарар кўрди, деб хабар беради mir24.tv.